

"Кўк-анорранглилар" хорватиялик футболчини 55 миллион еврога сотишга тайёрлар. "Барселона" бу пулни таркибни мустаҳкамлашга сарфлайди.
Шахсан "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер Ракитични ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хорватия терма жамоаси аъзоси Иван Ракитич жорий мавсум Ла Лигада 34та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 5та ассистни амалга оширган.



