"Бетис" Антони маошининг катта қисмини тўлайди

Mirjalol Normatov
24 янв 2025, 22:16
Антони маошининг катта қисмини "Бетис" тўлайди.

Бугун "Манчестер Юнайтед"га тегишли вингер Испанияга етиб боради ва клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, ЛаЛига клуби футболчининг 84 фоиз маошини ва мукофот пулларини тўлайди. Маошнинг қолган 16 фоизини "Манчестер Юнайтед" тўлаб боради.

Антони "Манчестер Юнайтед"га 2022 йил ёзида 95 млн евро эвазига трансфер қилинган ва шу вақтдан бошлаб у жамоаси таркибида 96 ўйинда қатнашиб, 12 гол ва 5 ассист қайд этди.

Маълумот учун, Антонининг йиллик маоши 10,4 млн фунтни ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›