"Манчестер Юнайтед" Ансу Фати учун 153 миллион фунт тўлашга тайёр

Alisher
25 авг 2020, 13:17
"Манчестер Юнайтед" "Барса" ўйинчиси учун 153 миллион фунтдан воз кечишга тайёр.

"Қизил иблислар"да пуллар борлиги тахмин қилинмоқда. Клуб "Боруссия" (Дортмунд) вингери Жейдон Санчонинг трансфери учун ажратилган пулларни Фатига сарфламоқчи.

"Барселона" президенти Хосеп Бартомеу эса ҳар қандай шартлар эвазига Фати сотилмаслигини маълум қилган.

Шу билан бирга жамоадаги молиявий аҳвол жуда ёмон. Агар "Барса" маошлар масаласини яхшиламаса, бу вариант ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com