"Манчестер Юнайтед" 86 йиллик антирекордни янгилади

Mirjalol Normatov
14 авг 2022, 00:50
"Манчестер Юнайтед" АПЛда кетма-кет сўнгги 7 сафар ўйинида мағлуб бўлди.

Яқиндагина манкунианликлар "Брентфорд" майдонида йирик 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Бунга қадар жамоа "Кристал Пэлас" (0:1), "Брайтон" (0:4), "Арсенал" (1:3), "Ливерпуль" (0:4), "Эвертон" (0:1) ва "Манчестер Сити" (1:4) майдонида ютқазиб қўйганди.

Шу орқали МЮ 1936 йилдан буён илк марта кетма-кет 7 сафар ўйинида мағлуб бўлди. Ўшанда сафар ўйинларидаги ғалабасиз серия 10 ўйинни ташкил қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal