"Манчестер Юнайтед" 34 ёшли Годинга қизиқмоқда

Alisher
21 мар 2020, 17:37
"Интер" ҳимоячиси Диего Годин фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" 34 ёшли уругвайлик футболчи билан шартнома имзолаш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Ўтган ёзда "қизиллар" ҳимоячига қизиқиш билдиришган эди, аммо у "Интер"га ўтишга қарор қилган.

Годин жорий мавсум "Интер" либосида А Серияда 16та ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Диего Годин "Атлетико"да 2010-2019 йиллар давомида ўйнаганидан сўнг миланликлар таркибига ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere Dello Sport