“Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити” ва “Бавария” клублари Иньестага қизиқишмоқда

Narzulla Saydullayev
23 сен 2013, 15:00
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” клублари, “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньестага қизиқишмоқда, деб хабар беради испан ОАВ.

Шу билан биргаликда Иньеста билан яқиндан таниш бўлган Пеп Гвардиола қўл остидаги мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳам футболчига қизиқмоқда. Ўйинчининг ўзи эса каталонияликлар клуби билан шартномани узайтириш бўйича музокара олиб бораяпти.

Томонлар ҳали янги шартнома имзолашмаган бўлишсада, бироқ бунга жуда яқин туришибди.


Эслатиб ўтамиз, Иньеста йиллик маошини 17 миллион еврогача кўтаришни сўраяпти.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com