"Манчестер Сити"да йўқотишлар. Канселу "Реал"га қарши ўйнамайди, яна икки футболчи эса...

Aziz Tukhtamuradov
14 апр 2022, 08:29
"Манчестер Сити"нинг икки футболчиси "Атлетико"га қарши ўйинда жароҳат олди.

Кевин де Брюйне 65-дақиқада чап оёғидан жароҳат олди. Орадан 8 дақиқа ўтиб ҳимоячи Кайл Уокер ҳам жароҳат билан майдондан чиқиб кетди. 

"Шаҳарликлар" ярим финалда "Реал" билан ўйнашади. Сариқ карточкалари йиғилиб қолгани учун ҳимоячи Жоау Канселу бу ўйинни ўтказиб юборади. 

Жароҳат олган икки футболчининг қачон сафга қайтиши эса ҳозирча номаълум. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›