"Манчестер Сити" захира дарвозабони Ортега илк бор Германия термасидан чақирув олди
Omonjon To`xtamirzayev
7 ноя 2024, 10:45
"Манчестер Сити" кипери Штефан Ортега Морено Германия терма жамоасига чақирилди.
Маълумотларга кўра, 32 ёшли дарвозабон миллий терма жамоага илк бор чақирилмоқда. У Миллатлар Лигаси доирасида Босния ва Герцеговина ҳамда Венгрияга қарши баҳсларда мамлакати шарафини ҳимоя қилиши мумкин.