"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси учун курашга қайтди

Alisher
30 июл 2019, 14:16
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби "Ювентус" ҳимоячиси Жоау Канселу учун яна бир курашиб кўради.

Канселу туринликлар бош мураббийи Маурицио Саррининг режаларига кирмаяпти.

Яқинда у ижтимоий тармоқларда мухлислар томонидан ҳужумга учради. Мухлислар уни мавсумолди тайёгарлик жараёнида бор кучи билан ишламаётганидан нолишган.

"Манчестер Сити" трансферлар масаласида шошилишига тўғри келади, чунки Англияда трансфер ойнаси 9 августда ёпилади.

25 ёшли ўйинчи 2018/19 йилги мавсум "Юве" либосида 34та баҳсда майдонга тушиб, 1та гол ва 8та ассистга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Канселу "Ювентус"дан олдин "Бенфика", "Валенсия" ва "Интер" клубларида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia