"Манчестер Сити" ёзда МЮ қизиққан дарвозабонни сотиб олмоқчи
25 фев 18:45
Янгиликлар
"Манчестер Сити" ёзда МЮ қизиққан дарвозабонни сотиб олмоқчи
"Порту" голкипери Диогу Кошта "шаҳарликлар"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларидан бири бўлиб турибди.
Кипернинг ўзи ҳам ёзда бошқа жамоага ўтишга тайёрлиги айтилмоқда.
25 ёшли дарвозабон "Манчестер Сити"ни жиддий тарзда қизиқтириб қўйган. Португалиялик тўртинчи мавсумдирки "Порту"нинг биринчи рақамли посбони бўлиб келмоқда. Евро-2024дан кейин у Португалия терма жамоасида ҳам асосий таркиб аъзосига айланган.
Аввалроқ, "Манчестер Сити" ёзда қатор футболчилар билан хайрлашмоқчилиги, улар орасида дарвозабон Эдерсон ҳам борлиги айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик голкипер ҳам "Этихад"га Португалиянинг "Бенфика"сидан 2017/18-йилги мавсум олдидан келганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар