"Манчестер Сити" ёшлар жамоаси тўпурари "Аякс"га ўтади
02 авг 2023 15:23
Янгиликлар
"Манчестер Сити" ёшлар жамоаси тўпурари "Аякс"га ўтади
"Манчестер Сити" ва Португалия U-19 терма жамоаси қанот ярим ҳимоячиси Карлос Боржес бугун "Аякс" билан шартнома имзолайди.
Футболчи тиббий кўрикдан ўтиб бўлган. Трансфер суммаси 17 миллион фунтни ташкил қилади. "Манчестер Сити" футболчини қайтиб сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўтган мавсум Боржес Англия биринчилигининг 24 учрашувида майдонга тушди ва 21 та гол уриб, 11 та голли узатма етказиб берди. Шунингдек, 19 ёшли португалиялик УЕФА ёшлар лигасининг 6 ўйинида (4 та гол ва 6 та ассист) ва "Англия футбол лигаси соврини" мусобақасида (4 та гол ва 1 та ассист) 3 та баҳсда майдонга тушган.
Шунингдек, Боржес Англия ёшлар биринчилигининг тўпурари, "Манчестер Сити" эса мусобақа ғолибига айланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар