"Манчестер Сити" янги футболчи жамоа сафига келиб қўшилганини эълон қилди
27 фев 2025 19:18
Янгиликлар
"Манчестер Сити" янги футболчи жамоа сафига келиб қўшилганини эълон қилди
Клуб 19 ёшли ярим ҳимоячи клуб ихтиёрига келиб қўшилганини маълум қилди.
Ярим ҳимоячи Клаудио Эчеверри Жанубий Америка U-20 чемпионатидан сўнг "Манчестер Сити" таркибига келиб қўшилди.
19 ёшли хавбек мусобақанинг иккинчи энг яхши тўпурари номига сазовор бўлди. У 9 ўйинда 6 та гол уришга муваффақ бўлди. Аргентина терма жамоаси эса кумуш медалга эга чиқди.
Футболчи "шаҳарликлар" билан 2024 йилнинг январь ойида шартнома имзолаган, лекин ижара ҳуқуқи асосида "Ривер Плейт"да қолганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар