"Манчестер Сити" Стерлингни АПЛдаги энг катта маош олувчи ўйинчига айлантирмоқчи
22 фев 2020 10:37
Янгиликлар
"Манчестер Сити" Стерлингни АПЛдаги энг катта маош олувчи ўйинчига айлантирмоқчи
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг клуб билан шартномасини узайтиришга яқин.
"Шаҳарликлар" 25 ёшли англиялик ўйинчини АПЛдаги энг катта ҳақ олувчи ўйинчига айлантиришмоқчи, бу йўл орқали унинг "Реал"га ўтиш эҳтимоли ҳам йўққа чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" ўтган мавсумдан бери Стерлингни кузатишади, клуб уни Гарет Бэйлга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Раҳим жорий мавсум АПЛ доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 2та ассист қайд этган.
Фикрлар