"Манчестер Сити" спорт директори: "Ёш ҳимоячи бўлишига қарамай, Абдуқодир жуда ақлли"
21 янв 00:56
Янгиликлар
"Манчестер Сити" спорт директори: "Ёш ҳимоячи бўлишига қарамай, Абдуқодир жуда ақлли"
"Манчестер Сити" спорт директори Чики Бегристайн Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ҳақида фикр билдирди.
Клуб директори Чики Бегиристаин ҳимоячининг улкан салоҳиятга эга эканлигини таъкидлаб, унинг "Этиҳад"га келганидан мамнун эканлигини билдирди.
"Унинг жамоамизга қўшилганидан жуда хурсандмиз ва ҳаяжондамиз.
Ёш ҳимоячи бўлишига қарамай, Абдуқодир аллақачон жуда ақлли, шунингдек, кучли, шижоатли ва ғоят тезкор хислатларни ўзида мужассам этган.
Пеп билан ишлаш уни янада ривожлантиради.
Биз ҳақиқатан ҳам ажойиб трансфер амалга оширдик, чунки Европанинг энг кучли жамоаларидан бири бўлиб қолишни мақсад қилганмиз".
"Манчестер Сити"нинг барча аъзолари Абдуқодирни клубимизда кутиб олишдан мамнун" - деди Бегристайн.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар