"Манчестер Сити" Саненинг маошини икки баробар оширишга тайёр

Tolibjon Qosimov
28 мар 2019, 12:11
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби чап қанот вингери Лерой Сане билан шартномани узайтирмоқчи.

Бу ҳақда "The Mirror" нашри хабар берди.

Келтирилишича, келишув жорий мавсум якунига қадар ва узоқ муддатга имзоланади. Клуб футболчининг маошини икки баробар оширишга тайёр. Айни пайтда Саненинг ҳафталик маоши 67 минг еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: The Mirror