"Манчестер Сити" Роналдуга 2023 йилга қадар шартнома таклиф қилди (Николо Скира)

Alisher
26 авг 2021, 12:31
"Манчестер Сити" "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг трансфери бўйича ишни бошлади.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, "шаҳарликлар" португалиялик футболчига 2023 йилга қадар шартнома таклиф қилишди.

Олдинроқ хабар берилганидек, "Манчестер Сити" ҳали ҳам португалияликни ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо катта маош ва трансфер нархи бунга тўсқинлик қилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›