"Манчестер Сити" "Реал" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
10 янв 2022, 12:40
Мадриднинг "Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

36 ёшли хавбекнинг трансферига "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда. Англия чемпиони Модрични ёзда таклиф қилишга тайёр, унинг "қироллик клуби" билан битими якунига етади.

Лука "шаҳарликлар"да яна бир мавсум ўтказиши, шундан сўнг "Манчестер Сити" хўжайинлари эгалик қиладиган МЛСнинг "Нью-Йорк Сити" клубига йўл олиши мумкин.

Модрич 2012 йилнинг августидан бери "Реал"да ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Nacional

Сўнгги янгиликлар

Барча ›