"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига 150 миллион евро таклиф қилди

Khoja
16 авг 2024, 10:46
"Манчестер Сити" "Реал Мадрид" футболчиси Родригoга таклиф билан чиқди.

"Шаҳарликлар" ҳужумчи учун 150 миллион евро таклиф қилишди. Бироқ "Қироллик клуби" ушбу таклифни қабул қилмаган ва Родригoни сотиш ниятида эмаслигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Родрининг Мадрид жамоаси билан тузган шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунланади. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 51 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 17 та гол ва 9 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com