

"Шаҳарликлар" футболчи учун тушадиган ҳар қандай таклифни ўрганиб чиқишмоқчи.
Манбанинг хабар беришича, Люисдан ташқари, ҳужумчи Оскар Бобб ҳам бу қишда клубни тарк этиши мумкин. 22 ёшли футболчига "Кристал Пэлас" қизиқиш билдирмоқда. Ҳужумчи қишда ижарага берилиши ёки тўлиқ сотиб юборилиши мумкин.
Бу мавсумда Рико барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Бобб 14 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.



