"Манчестер Сити" ўзи учун рекорд нархга футболчи сотди
12 авг 20:25
Янгиликлар
"Манчестер Сити" ўзи учун рекорд нархга футболчи сотди
"Манчестер Сити" ҳуужмчиси Хулиан Альварес "Атлетико" футболчисига айланди.
Мадрид клуби 24 ёшли аргентиналикнинг трансфери ҳақида эълон қилди. Хулиан билан тузилган битим 2030 йилгача амал қилади.
Олдинроқ, "Атлетико" Альварес учун "шаҳарликлар"га 75+20 млн. евро тўлаши ҳақида эълон қилинган эди.
Бу "Манчестер Сити" тарихидаги энг катта сотувга айланади. Шу кунгача бу жой Рахим Стерлингга тегишли эди. У 2 йил аввал "Челси"га 56,2 млн. еврога сотиб юборилган.
Фикрлар