“Манчестер Сити” Мессини трансфер қилиш фикридан қайтди

Eldor Akmurzayev
22 ноя 2020, 20:15
Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” раҳбарияти “Барселона” етакчиси Лионель Мессига катта маош тўлашни асоссиз деб ҳисобламоқда. Мессининг солиқларсиз оладиган соф маоши 100 млн еврони ташкил қилади.

Аввалроқ, Мессининг трансфери 2021 йил январида содир бўлиш эҳтимоли борлиги айтилган. “Ман Сити” қишда футболчи билан боғланиб, дастлабки келишувни амалга ошириши керак эди.

Шунингдек, “Сити” устози Пеп Гвардиола Месси фаолиятини “Барса”да якунлашини хоҳлаётгани ҳақида айтиб ўтган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports