"Манчестер Сити" жуда чиройли кийиниш хонаси ва ажойиб тунелга эга бўлади (фото)
10 авг 2017 15:13
Янгиликлар
"Манчестер Сити" жуда чиройли кийиниш хонаси ва ажойиб тунелга эга бўлади (фото)
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг шогирдлари тез орада янги кийиниш хонасида формаларини кийишади.
"Шаҳарликлар"нинг янги кийиниш хонаси айлана шаклда ва унинг ўртасига "Манчестер Сити"нинг янги логотипи туширилган.
Янги замонавий хоналар илк маротаба 21 август куни "Эвертон"га қарши баҳсда фойдаланилади.
Клуб хўжайини футболчиларнинг тезроқ тикланиши учун гидротерапия жараёнига аталган махсус хона ҳам қурдирди.
Шу билан бирга, футболчилар ўйиндан олдин юрадиган тунел клуб ресторани олдида бўлади ва хўрандалар ойна ортидан футболчиларни кузатиб туриш имкониятига эга бўладилар.
Фикрлар