“Манчестер Сити” “Жирона” етакчиси билан келишиб олди

Khoja
6 фев 2024, 11:38
Савио Морейра ёзда “Манчестер Сити”га кўчиб ўтади.

Бу ҳақда Фабрицио Романо маълум қилди. Жорий мавсум “Жирона”да ажойиб ўйин кўрсатаётган 19 ёшли футболчи аслида “Труа”га тегишли. Бразилиялик ижара асосида Испанияда ўйнамоқда.

Қизиғи “Жирона” ва “Труа” “Ман Сити” хўжайинлари эгалик қилувчи “City Football Group”га тегишли.

Маълумот учун, 19 ёшли бразилиялик жорий мавсум Ла Лигада 23 та учрашув ўтказган. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 7 та голли узатма амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›