"Манчестер Сити" ҳимоячиси билан хайрлашиши мумкин

Sherzod Nurmatov
13 дек 2024, 12:22
Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси ҳимоячиси Рубен Диаш билан хайрлашиш эҳтимоли юқори.

Бу ҳақда "TEAMtalk" хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, "шаҳарликлар" ушбу мавсум жуда муаммоли бўлган ҳимоя чизиғини ёшартирмоқчи. "Сити" Диашни сотиши молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя қилиш учун ҳам зарур бўлиши мумкин.

Португалияликнинг ўзи ҳам трансферга қарши эмас ва ўзини бошқа топ-клубда синаб кўришни маъқул кўради.

Рубен Диаш жорий мавсум "Манчестер Сити" сафида 16 ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk