

Daily Mail хабарига кўра, "шаҳарликлар" ҳозирда 25 ёшли инглиз учун курашда фаворит ҳисобланади.
Гап шундаки, "Сити" бошқа кўпгина клублардан фарқли ўлароқ, хавбек учун 100 миллион евродан кўпроқ тўлашга қодир.

Грилиш жорий мавсумда "Астон Вилла" таркибида 23 ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 12 та голли пас берди.



