

Ўнг қанот ҳимоясида Кайл Уокерга рақобатда ютқазган Жоау Канселу яна Испанияга қайтиши мумкин. “Валенсия” собиқ футболчисини январдаги трансферлар вақтида ортга қайтара олишига умид қилмоқда. Футболчининг ўзи ҳам Евро-2020 дан олдин ўйин амалиётига эга бўлиш ниятида.
“Манчестер Сити” 2019 йил ёзида Кансел учун 65 млн евро тўлаб, у билан 2025 йил ёзига қадар шартнома тузганди.



