"Манчестер Сити" футболчиси коронавирусга чалинди

Aslanov Jasurbek
6 сен 2021, 19:17
"Манчестер Сити"нинг америкалик дарвозабони Зак Стеффен коронавирус инфекциясини юқтириб олди.

Шу сабабли дарвозабон Гондурасга қарши ЖЧ-2022 учун навбатдаги саралаш ўйинида ўз терма жамоасига ёрдам бера олмайди. Стеффен ўн кун давомида ўзини изоляция қилишга мажбур бўлади, шундан сўнг у машғулотларга қайта олади.

"Сити"да асосий посбон бразилиялик Эдерсон саналади.

Эслатиб ўтамиз, Стеффен 2019 йилнинг ёзида "шаҳарликлар" сафига келиб қўшилган. Томонлар 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: euro-football.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›