

Шу тариқа, Хосеп Гвардиола шогирдлари жорий мавсум давомида 100-бор ўз рақиблари дарвозасига йўл топди. "Манчестер Сити" давом этаётган мавсум мобайнида бу натижага эришган кучли бешлик чемпионатлари орасидаги илк клубга айланди.
Маълумот учун, Гвардиола бошқаруви остидаги клублар кетма-кет еттинчи мавсум юзлик довондан ошди.



