"Манчестер Сити" форварди Альварес йил сўнгига қадар "Ривер Плейт"да қолиши мумкин

Alisher
17 фев 2022, 11:58
"Ривер Плейт" "Манчестер Сити"дан ижарага олинган Хулиан Альварес билан хайрлашмоқчи эмас.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Аргентина клуби 22 ёшли ўйинчини 2022 йилнинг ёзига қадар сақлаб қолмоқчи. "Манчестер Сити" унинг келажаги борасида ёзда қарор қабул қилади.

"Манчестер Сити" Альваресни қишки трансфер ойнасида "Ривер Плейт"дан 17 миллион евро эвазига харид қилди ва уни шу заҳоти қайта ижарага берди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano