"Манчестер Сити" "Флуминенсе"нинг 17 ёшли вингери Кайкини 10+7 млн еврога харид қилади

Alisher
10 фев 2021, 16:52
"Флуминенсе" вингери Кайки фаолиятини АПЛда давом эттиради.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Манчестер Сити" 17 ёшли ўйинчини харид қилишга яқин.

Аввалига "шаҳарликлар" бразилиялик футболчи учун 10 миллион евро тўлайди. Бонуслар билан бирга ҳисоблаганда нарх 17 млн еврога етиши мумкин.

Кайки учун керакли ҳужжатлар тайёр бўлса ва ишлаш учун рухсат берилса, у 2022 йилда "Манчестер Сити"нинг ёшлар жамоасига қўшилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano