«Манчестер Сити» бу мавсум ЕЧЛда энг кўп пул ишлаб топган клуб

Narzulla Saydullayev
6 апр 2024, 12:14
«Манчестер Сити» ҳозирга қадар бу мавсум Чемпионлар лигасида энг кўп 89,02 миллион евро ишлаб топди.

Пуллар ғалаба, коэффициент, кейинги босқичга чиқиш ва телеҳуқуқлар асосида шаклланади.

Иккинчи ўринда «Реал» (86,75 млн), кучли учликни «Бавария» (86,02) якунлаб берди. Пул топиш бўйича топ-8 га қуйидаги клублар кирди: ПСЖ (76,28), «Атлетико» (75,05), «Боруссия» Дортмунд (74,53), «Барселона» (74,33) ва «Арсенал» (68,44).

Ўтган мавсумда ҳам энг кўп пулни айнан «Сити» ишлаб топганди (134,94 млн евро), «Реал» 118,83 млн, «Интер» эса 101,29 млн пул олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo