"Манчестер Сити" "Брайтон" ҳимоячиси билан шартнома шартларини келишиб олди

Sherzod Nurmatov
24 май 2022, 22:08
Энди ҳамма гап клубларда қолди.

"Брайтон" ҳимоячиси Марк Кукурелья "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасида. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манбага кўра, "шаҳарликлар" футболчи билан 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган шартнома борасида келишиб олишган. Айни дам Англия чемпиони футболчини трансфер қилиш учун "чайкалар" билан музокара олиб бормоқда.

Кукурелья ҳозирча "Брайтон"да атиги 1 мавсум ўтказди. 23 ёшли ҳимоячи якунига етган мавсумда барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›