

Гап шундаки, Англиянинг "Манчестер Сити" клуби "Бенфика"нинг бразилиялик дарвозабони Эдерсонни нишонга олган. "Шаҳарликлар" футболчи учун 34,9 миллион фунт стерлинг тўлашлари мумкин. Бу янги рекорд бўлади.
Ҳозиргача, дарвозабонлар орасидаги рекорд трансфер "Ювентус"га тегишли. "Кекса синьора" Жанлуижи Буффонни "Парма"дан сотиб олиш учун 33 миллион фунт сарфлаган.



