UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт (матнли трансляция)  5 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0

"Манчестер Сити", "Барселона", "Ливерпуль"... Коронавирус сабаб энг арзонлашадиган жамоалар Янгиликлар

"Манчестер Сити", "Барселона", "Ливерпуль"... Коронавирус сабаб энг арзонлашадиган жамоалар

"CIES Football Observatory" таҳлилий маркази коронавирус пандемияси сабаб Топ-5 чемпионатлардаги таркиби энг арзонлашадиган жамоалар номини эълон қилди.

CIES ҳисоб-китобларига кўра, агар клублар июнь ойи охиригача ҳеч қандай ўйин ўтказишмаса ва футболчилар билан шартномаларни узайтиришмаса Топ-5 чемпионатлардаги футболчиларнинг нархи 28 фоизга арзонлашиб кетади.

Ҳисоблаш жараёнида жамоалардаги топ-20 ўйинчиларнинг 11 мартдаги нархлари олинди, тахмин қилинаётган сумма эса 2020 йил 30 июнга мўлжал олиб белгиланган.

Бошқалардан кўра энг нархи арзонлашган жамоа "Манчестер Сити". Инглиз клуби футболчиларининг нархи июнь охирида 412 млн еврога арзонлашади.

Таркиби ҳаммадан кўпроқ арзонлашадиган Топ-10 жамоа:

1. "Манчестер Сити" – 412 млн еврога
2. "Барселона" – 366 млн
3. "Ливерпуль" – 353 млн
4. "Реал" – 350 млн
5. ПСЖ – 302 млн
6. "Манчестер Юнайтед" – 293 млн
7. "Интер" – 276 млн
8. "Бавария" – 267 млн
9. "Челси" – 251 млн
10. "Тоттенхэм" – 227 млн.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика