UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

"Манчестер Сити", "Аякс", "Атлетико" ва бошқаларга дунё бўйлаб фарм-клублар нега керак? Янгиликлар

"Манчестер Сити", "Аякс", "Атлетико" ва бошқаларга дунё бўйлаб фарм-клублар нега керак?

Биласизми, футбол клублари қандай қилиб глобал даражада брендга айланишади?

Сўнгги вақтларда футбол жамоатчилиги норасмий фарм-клублар мавзусини қизғин муҳокама қилмоқда. Узоққа бормайлик, "Спартак" РПЛга қайтган "Химки"ни қаноти остига олди ва ушбу жамоага ўзига ҳозирча керак бўлмаган бир қатор футболчиларни беришга тайёр. Ўтган мавсум худди шу йўл билан "Зенит" ва "Сочи" ҳамкорликни йўлга қўйганди.

Албатта, бу борда Россия клубларидан аввалроқ ушбу ишларни амалга оширганлар бор. Европада катта клубларнинг баъзиларида ўзларининг "машғулот полигонлари" ва захира футболчилари учун ўйин амалиёти тақдим этиш имконияти мавжуд. Фарқи уларнинг аксарияти бошқа-бошқа лигаларда, ҳатто кўпинча бошқа мамлакат чемпионатларида иштирок этади.


"АЯКС"

Қайси жамоага эгалик қилади: "Аякс" Кейптаун (ЖАР)

Бу футбол тарихидаги илк воқеа. Яъни бир клуб иккинчисини сотиб олиши тарихда биринчи марта 1999 йил юз берган. "Аякс" шаҳарнинг икки жамоаси бирлашишидан юзага келган жамоанинг 51% акцияларини қўлга киритади.

Кейптауннинг "Сэвен Старс" ва "Спёрс" жамоалари бирлашиб, голланд клуби "Аякс" номини олишди. Амстердамликлар ЖАРда ёшлар ривожланиши учун зарур майдонни кўра олди. Қизиғи, Африкада Европада мавжуд барча нарсани ташкил қилишди: сифатли футбол академияси очилди ва ривожлантирила бошланди. Ҳозир жамоани собиқ скаут ва "Аякс" ёшлар жамоаси мураббийи Андриес Улдеринк бошқармоқда.

ЖАРдаги "Аякс"нинг энг омадли саҳифаларидан бири Стивен Пиенар исми билан боғлиқ:

У Кейптаундаги мактабни тамомлаган. Икки мавсум маҳаллий чемпионатда тўп тепди. Амстердамга кўчиб ўтди ва у ерда икки бор чемпион унвонини қўлга киритиб, бўлажак юлдуз номига сазовор бўлди

Бироқ Пиенар орқали "Аякс"нинг Жанубий Африкадаги филиали пул ишлаб ололмаган. 2006 йил ярим ҳимоячи шартномани узайтиришни истамади ва "Боруссия"га эркин агент сифатида йўл олди.


"МОНАКО"

Қайси жамоага эгалик қилади: "Серкль Брюгге" (Бельгия)

2017 йил "Монако" хўжайинлари Дмитрий Риболовлев ва князь Альбер II клубнинг асосий акциялари пакетини қўлга киритишади. Ўшанда жамоа бир амаллаб иккинчи дивизионда жон сақлаб қолганди.


— Биз профессионал футболда ўрнимизни сақлаб қолиш учун ушбу таклифга розилик билдирдик. Бу келишув бизга стабиллик ва Бельгия футболи олди қаторларида бўлиш имконини беради, — дейилади "Серкль Брюгге" баёнотида.

"Монако" билан ҳамкорлик натижасида уч пунктнинг барчаси бажарилди:

Молиявий муаммолар ҳал қилинди ва клуб профессионал мақомини сақлаб қолди

"Серкль Брюгге" олий лигага қайтгач (йўлланмани "Монако"дан ижарага олинган Ирвин Кардон голи келтирди)

Барқарорликка эришилди — 2018 йилдан сўнг жамоа бирор марта ҳам 14-ўриндан пастроғини эгалламади (яқинда йўқ бўлиб кетиши мумкин бўлган клуб учун ёмон натижа эмас)

Қўшимчасига "Монако" ва унга яқин жамоалар у қадар ҳам ёмон бўлмаган футболчиларни клубга бериб туришди. Мисол учун, "Челси"дан Килиан Азар (ака-укаларнинг кичиги), "Кубань" собиқ ҳимоячиси Шандао, Адама Траоре.

Бир сўз билан айтганда "Серкль Брюгге" — кучли компания қаноти остида, "Монако" эса Бельгияда расман фарм-клуби билан иш олиб бормоқда.


"АТЛЕТИКО" МАДРИД

Қайси жамоага эгалик қилади: "Атлетико Оттава" (Канада), "Атлетико Сан-Луис" (Мексика), "Атлетико де Колката" (Ҳиндистон — 2017 йилгача)

"Атлетико"нинг "адашлари" Канадада, Мексикада ва Ҳиндистонда тахминан бир хил сценарий остида ташкил қилинди: "катта ака" янги лойиҳага маблағ ажратади ва шу йўл билан янги бозорга киради.

2014 йил Калькуттанинг "Атлетико"си қайта ташкил қилинган Хиндистон суперлигасида биринчи бўлиб расмийлаштирилган клуб ҳисобланади. 

2017 йил мадридликлар Мексиканинг "Сан-Луис" жамоаси акцияларининг 50%ни сотиб олади ва клубни йўқ бўлиб кетишига йўл қўймайди.

2020 йил Оттава шаҳри раҳбарлари билан "Оттава Фьюри" клубини жон сақлашига имкон беришади ва жамоа янги ташкил этилган Канада премьер-лигасида иштирок этади.

"Атлетико" танлови Испаниядан ташқаридаги клубларга тушаётганинг бир сабаби бор. Клуб глобал брендга айланишни истайди ва ер шарининг турли нуқталарида бундай жамоаларни сотиб олиш, клуб обрўсига ва ўша ердаги мухлислар аудиториясида "матрасчилар"га нисбатан симпатия уйғотиши табиий.

Шу билан бирга, "катта" "Атлетико" ушбу лойиҳаларга ортиқча маблағ сарфлаб ўтирмайди — у ерларга ойлигини ўзи тўлайдиган кўплаб футболчиларни жўнатмайди, клуб тизимига деярли аралашмайди. Бироқ "реклама"ни қойиллатиб қўйишади:

Ҳиндистонда Тедди Шерингем бош мураббий бўлган, Робби Кин эса футболчи сифатида тўп тепган;

Сан-Луисда мадридликларнинг асосий таркиби ташриф буюрган кўргазмали учрашув ташкил этилган;

Оттавадаги жамоани Миста бошқаради. Испаниялик ушбу юлдузни кўп жойда танишади ва у фаолиятини "Торонто"да якунлаган бўлса-да, "Атлетико", "Валенсия" ва "Депортиво"да ном чиқарган.

Ким учундир охирги ном у қадар машҳурдек туюлмас, лекин Шимолий Америка ва Осиёдаги мухлислар ҳисобига "Атлетико"нинг ижтимоий тармоқларидаги обуначилари сони ортади, умумий телеаудитория кенгаяди ва расмий фан-клуб аъзолари сони ошади.


"РЕД БУЛЛ" ТИЗИМИ

Қайси жамоага эгалик қилади: "Ред Булл Зальцбург" ва унинг фарм-клуби "Лиферинг" (Австрия), "РБ Лейпциг" (Германия), "Нью Йорк Ред Буллз" (АҚШ), "Ред Булл Брагантино" (Бразилия) + спортни бошқа турларида ҳам кўплаб лойиҳалар.

Дитрих Матешиц спорт сайёрасини яратди десак, муболаға бўлмайди. "Ред Булл"нинг футболда вакиллари у қадар кўп бўлмаслиги мумкин — беш клуб (ва яна биттаси Африкада эди, лекин у йўқ бўлиб кетди), аммо хоккейда, "Формула-1"да, Moto GP, елканли спортда, скейтбординг ва серфингда ҳам "РБ" жамоалари бор.

"Ред Булл"нинг футбол оламидаги элчиси — "РБ Лейпциг" ҳисобланади:

• Охирги мавсумда жамоа Бундеслигада учинчи поғонани банд этди;

• ЕЧЛ ярим финалида ПСЖ билан баҳс олиб боради;

• Жамоа форварди Тимо Вернерни "Челси" 53 млн еврога сотиб олди.

Ҳозир клуб таркибида нархи 20+ млн евро бўлган 13 футболчига эга. Улардан Дайот Упамекано (45 млн) Ибраима Конате (40,5 млн) ва Марсель Забитцер (35 млн)ни мисол қилиб келтириш мумкин. ЕЧЛдаги ўйинларидан кейин Упамеканонинг нархи яна бир неча миллионга ошган бўлса ажаб эмас.

Ўзи "РБ" тарихи нимадан бошланганини унутмаслик лозим. Тўққиз йил аввал бешинчи дивизон вакили "Маркранштадт" "Ред Булл" концернига Германия чемпионатида иштирок этиш лицензиясини ўз қарзларини ёпиш учун сотиб юборади. Кўриб турганингиздек, 2011 йилдан бери жуда кўп нарса ўзгарди. 


CITY FOOTBALL GROUP (CFG)

Қайси жамоага эгалик қилади: "Манчестер Сити" (Англия), "Жирона" (Испания), "Монтевидео Сити" (Уругвай), "Нью-Йорк Сити" (АҚШ), "Мумбаи Сити" (Хиндистон), "Мельбурн Сити" (Австралия), "Ломмел" (Бельгия), "Йокогама" (Япония), "Сичуань Цзюню" (Хитой).

2019 йил ҳолатига кўра CFG 3,73 миллиард фунтга баҳоланган ва бу спорт компаниялари учун жаҳон рекорди.


Барчаси 2008 йил шайх Мансур ибн Зайд ал-Нахаён (БАА қирол оиласи вакили) Англиянинг "Манчестер Сити"сини сотиб олиш учун Abu Dhabi United Group компаниясини ташкил этишидан бошланади. Юзлаб миллион инвестиция ва трансфер бозоридаги фаоллик эвазига "шаҳарликлар" ўн йилдан сал кўпроқ вақт ичида тўрт бор мамлакат чемпиони, икки бор Англия Кубоги ва тўрт марта Лига Кубоги соҳибига айланди. 

Илк ғалабалардан кейиноқ шайхлар ишни глобал даражага кенгайтиришни ўйлаб қолишади. Бунинг учун 2014 йил City Football Group компанияси ташкил этилади ва айнан у тизимдаги барча клублар бошқарувини қўлга олади. Аввалига MLSда "Нью-Йорк Сити", кейин Австралияда "Мельбурн Сити" бўлди (қизиқ ҳар икки сафар ҳам жамоани ривожлантиришнинг дастлабки босқичи Давид Вильяга ишониб топширилди).

2020 йилга келиб CFG рўйхатида тўққизта эркаклар жамоаси (ўнинчиси Франциянинг "Труа" жамоаси бўлади деган гаплар йўқ эмас), "Ман Сити" аёллар жамоаси, қўшимчасига Нидерландия ва Венесуэладаги лойиҳалар мавжуд.

Холдинг машғулот инфратизимини яратади ва ривожлантиради, янги стадионлар қурилади, болалар ва фахрийлар учун мактаблар очилади. Барча жамоалардан "Манчестер Сити" фарм-клуби сифатида фойдаланилади. Қолаверса, янги иқтидорлар излаш учун скаутлар бошқармаси ҳам мавжуд. Бундан ташқари, CFG агентлик фаолияти билан ҳам шуғулланади — унинг "қаноти остида" тахминан 1500 профессионал футболчи мавжуд.

Бошқа томондан, кўплаб спорт лойиҳалари шайхларнинг бизнес-қизиқишлари учун хизмат қилади деган шубҳалар мавжуд. Аммо ишбилармонлар аввал ҳам бундай ишлар қилган ва CFG дан кейин ҳам ундайлар топилади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика