

Маълумотларга кўра, "тўпчилар" 29 ёшли футболчини 35 млн. фунтга сотмоқчи. Санчеснинг шартномаси ёзда якунига етади.
"Манчестер Сити" эса нархни тушишига умид қилиб, талаб қилинган пулни бермоқчи эмас. "Шаҳарликлар" спорт директори Чиги Бегиристайн дам олиш куни музокаралар ўтказди ва трансферни 25 млн. фунтга амалга оширмоқчи.
Тахминларга кўра, "Арсенал" нархни пасайтирмайди ва "Сити" Санчесни ёзда эмас, қишда ўз сафига қўшиб олиш учун Лондон клуби ҳисобига 35 млн. фунт ўтказиб беради.



