UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43Расман: "Арсенал" Евро-2024 қаҳрамонларидан бирини сотиб олди. Трансфер нархи маълум  2 21:29Россия кубоги. Аббосбек Файзуллаев ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалаба қозонди  2 21:03Россия кубоги. "Факел" – "Рубин". Ўзбекистонлик икки футболчи ҳам асосий таркибда!  1 20:42"Ал Ҳилол" яна бир шов-шувли трансферни деярли ҳал қилди  1 20:15Суперлига. "Бунёдкор" - ОКМК, Қосимов шогирдлари бурчак зарбасини голга айлантиришди  1 20:10Де Росси Шомуродовни "Рома"да олиб қолишни хоҳламоқда!  7 19:58Суперлига. ОКМК "қалдирғочлар"ни "Бунёдкор" собиқ сардорининг голи эвазига мағлуб этди ва 2-ўринга кўтарилди  16 19:55Про лига. "Бухоро" ирода кўрсатди, "Қўқон-1912" минимал ҳисобда ғалаба қозонди  5 19:30Афсонавий Буффон УEФА томонидан тақдирланади  1 18:51Шомуродовга қизиқиш билдирган "Лечче" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  2 18:20Ўзбекистонлик футболчи Қозоғистон чемпионати тўпурарлар пойгасида етакчи бўлиб турибди  5 17:50"Челси" ростан ҳазиллашяптими?   3 16:41Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров ўйнаётган жамоага янги мураббий тайинланди  0 16:16Аргентина термасига қайтиш: Дибала Месси туфайли 17 ой ичида илк бор қайдномадан жой олди  4 15:41Португалия терма жамоаси вингери АПЛ ва Бундеслигадан тушган таклифларни рад этиб, "Ювентус" сафини тўлдирди  2

Манчестер дербиси ёхуд бугун АПЛ чемпиони аниқланиши мумкин (Превью) Янгиликлар

Манчестер дербиси ёхуд бугун АПЛ чемпиони аниқланиши мумкин (Превью)

Бугун Англия Премьер-лигасининг 33-тури доирасида Манчестер дербиси ўтказилади.

"МАНЧЕСТЕР СИТИ" - "МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД"
Шанба, 7 апрель 2018 йил
Премьер-лига, 33-тур.
Манчестер, "Этихад Стэдиум".
Бошланиш вақти: 21:30.

ТАРКИБЛАР ҲОЛАТИ


"Манчестер Сити"

Бугунги баҳсда ҳужумчи Серхио Агуэронинг майдонга тушишига Пеп Гвардиола аниқлик кирита олмади. Форвард 4 март кунидан буён ўйинларда қатнашмаяпти.

Дисквалификация: Йўқ.
Жароҳатланган: Менди (тизза).
Сўроқ остида: Агуэро (тизза).
"Манчестер Сити"нинг ўйинга заявкаси: Эдерсон, Браво, Уолкер, Данило, Компани, Отаменди, Стоунз, Ляпорт, Зинченко, Дельф, Туре, Гюндоган, Фернандиньо, Де Брюйне, Д.Силва, Б.Силва, Сане, Стерлинг, Фоден, Диаз, Агуэро, Жезус.

"Манчестер Юнайтед"

Жозе Моуриньо ўйиндан олдинги матбуот анжуманида учрашувга жангавор таркибни ташлашини, Серхио Ромеродан бошқа жароҳатланган футболчилар йўқлигини айтди. Жозе машғулотларга 17 ёшли дарвозабон Матей Коваржни жалб этган. Захира дарвозабонларидан бири Киран О`Хара жамоанинг 23 ёшгача бўлган таркибида муҳим ўйинда майдонга тушиши керак.

Жозе Моуриньо: “Мақсадимиз иккинчи ўринни эгаллаш, буни яширмайман”

Дисквалификация: Йўқ
Жароҳатланганлар: Ромеро (тизза).
"Манчестер Юнайтед"нинг ўйинга заявкаси: Де Хеа, Перейра, О`Ҳара, Ковар, Валенcия, Дармиан, Шоу, Янг, Линдельоф, Смоллинг, Жонс, Рохо, Байи, Матич, Кэррик, Погба, Феллайни, МакТоминай, Эррера, Мата, Лингард, Марсьяль, Санчес, Рэшфорд, Лукаку.

ЎЙИНГАЧА

"Манчестер Сити"

Барча турнирлардаги сўнгги 5 учрашув: Ғ-М-Ғ-Ғ-М

Агарда жамоа ғалабага эришса, "Манчестер Сити" Англиянинг 5 карра чемпиони бўлади, сўнгги 7 мавсумда 3-марта бу совринни қўлга киритади.

Агарда "Сити" рақибини мағлуб этса, АПЛ тарихидаги энг эрта чемпионликни қўлга киритади.

1956 йилнинг айнан шу кунида Мэтт Басби бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" "Блэкпул"ни мағлуб этган ҳолда, чемпионликни қўлга киритганди.

"Манчестер Сити" АПЛ доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 27 учрашувда мағлуб бўлмаган (22 ғалаба, 5 дуранг), кетма кет 14 баҳсда ғалаба қозонган.

Бунга қадар икки жамоа ҳам шундай серияларни қайд этган - "Сити" 2011 йилнинг мартидан 2012 йилнинг мартига қадар 20 уй учрашувида, "Манчестер Юнайтед" эса 2010 йилнинг октябрь ойидан, 2011 йилнинг октябрь ойига қадар 19 уй учрашувида кетма-кет ғалабага эришган.

Агарда Гвардиола жамоаси "қуруқ" ҳисобдаги ғалабага эришса, сентябрь ойидан буён илк марта кетма кет икки учрашувда гол ўтказмасдан ютуққа эришган бўлади. Ўшанда "шаҳарликлар" "Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас"ни бир ҳил 5:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Гвардиола Жозе Моуриньо жамоаларига қарши ўтказган 20 учрашувнинг 9тасида ғалаба қозонган. 7 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 4 ўйинда португалиялик жамоасининг қўли баланд келган.

"Манчестер Юнайтед"

Барча турнирлардаги сўнгги 5 учрашув: Ғ-Ғ-М-Ғ-Ғ

МЮ АПЛдаги сўнгги 4 ўйинида ғалабага эришди. 

"Қизил иблислар" АПЛнинг топ-6 клубларига қарши кечган сўнгги 10 сафар учрашувининг фақатгина биттасида ғалаба қозонган (3 дуранг, 6 мағлубият), ўшанда "Арсенал" сафарда 3:1 ҳисобида мағлуб этилганди. "Юнайтед" ўша 10 баҳснинг 8тасида рақиби дарвозасини ишғол эта олмаган.

Жозе Моуриньо ҳамкасби Пеп Гвардиола жамоаси билан ўтган ички чемпионат доирасида ўтган сўнгги 7 учрашувнинг фақатгина биттасида мағлуб этган. 2012 йилда "Реал" "Барселона"ни 2:1 ҳисобида доғда қолдирган.

ФУТБОЛЧИЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР ВА ПОТЕНЦИАЛ РЕКОРДЛАР

"Манчестер Сити"

Тўпурар: Агуэро - 30 гол (лигада 21та).

"Сити" таркибида 199 ўйин ўтказган Агуэро "Юнайтед"га қарши ўтган сўнгги 6 учрашувда 6 гол урган, бироқ сўнгги 2 ўйинда тўп кирита олмаган.

Давид Сильва АПЛ доирасида МЮга қарши ўтган сўнгги 11 учрашувда 6 голда қатнашган (3 гол, 3 голли пас).

"Манчестер Юнайтед"

Тўпурар: Ромелу Лукаку - 26 гол (15таси лигада).

Лукаку жамоаси учун ўтказган сўнгги 3 қарама-қаршиликнинг барчасида гол киритди. Бу унинг сентябрь ойидан кейинги энг яхши натижаси. Ўшанда бельгиялик футболчи кетма-кет 6 ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этган.

У топ-6 жамоаларига қарши ўтган сўнгги 33 сафар учрашувида 6 гол киритган.

Давид Де Хеа айни дамда "Олтин қўлқоп"ни қўлга киритиш учун даъвогарлар орасида етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобида 16 "қуруқ" учрашув бор.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Томонлар барча турнирларда ўзаро 175 учрашув ўтказишган. 51 бора "Сити", 72 марта "Юнайтед"нинг қўли баланд келган. 52 учрашувда дуранг қайд этилган.

"Қизил иблислар" АПЛ доирасидаги сўнгги 13 Манчестер дербисининг 8тасида мағлуб бўлган.

Бироқ "Юнайтед" "Этихад"да ўтган сўнгги 2 учрашувда ютқазмаган (1 ғалаба ва 1 дуранг) ва унда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

"Сити" бир мавсумда "Юнайтед"ни икки бора мағлуб эта олишни 3 марта такрорлаган. Бу борадаги энг яхши натижа "Ливерпуль" ҳисобида - 4 дубль.

Икки жамоа ҳам АПЛда энг кам гол ўтказиб юборган клублардан - "Сити" 21, "Юнайтед" 23.

УЙДА ВА САФАРДА
Лига (АПЛдан олдин): "Сити" 45 ғалаба, "Юнайтед" 61, дуранг 51.
АПЛ: "Сити" 13 ғалаба, "Юнайтед" 20, дуранг 8.

"Манчестер Сити" майдонида
Лига (АПЛдан олдин): "Сити" 25 ғалаба, "Юнайтед" 27, дуранг 26.
АПЛ: "Сити" 7 ғалаба, "Юнайтед" 13 ғалаба, дуранг 3.

ЎТГАН МАВСУМДАГИ ЎЙИН

"Манчестер Сити" 0-0 "Манчестер Юнайтед"
27 апрел, 2017 йил
Ҳакам: Мартин Аткинсон.
Четлатиш: Феллайни 84.

БИРИНЧИ ДАВРАДАГИ ЎЙИН

"Манчестер Юнайтед" 1-2 "Манчестер Сити"

10 декабрь, 2017 йил

Ҳакам: Майкл Оливер.

Голлар: Рэшфорд 45 - Сильва 43, Отаменди 54.

ҲАКАМЛАР БРИГАДАСИ


Манчестер дербисини бошқарадиган ҳакам маълум

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон.

Бу мавсумда барча турнирларда 28 учрашув ўтказди ва 94 марта сариқ ҳамда 5 бора қизил карточка кўрсатди.

Қанот ҳакамлари: Ли Беттс, Стивен Чайлд.

Захирадаги ҳакам: Крейг Поусон.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика