

"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау Тайнсайд клубига Кэлвин Филлипснинг трансфери бўйича музокараларни кучайтириш учун босим ўтказмоқда, дея хабар берди "Northern Echo". "Ҳаккалар" 27 ёшли ярим ҳимоячини январда ўз сафига қўшишни хоҳлашади. Аммо "Ньюкасл"нинг устувор варианти тўлиқ трансфер эмас, балки Филлипсни ижарага олишдир.
"Манчестер Сити" ҳам ижарага рози бўлиши мумкин. Кэлвин Филлипс учун 2022 йилнинг ёзида 49 миллион евро тўланганига қарамай, Хосеп Гвардиола унга ишонмайди. Англиялик футболчи жорий мавсумда бор-йўғи 167 дақиқа ўйнади.



