Манба: МЮ "Бавария" футболчиси учун 48 млн евро таклиф қилди

Mirjalol Normatov
28 мар 2018, 17:24
"Бавария" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасида.

Чилининг "La Cuarta" нашри хабарига кўра, манкунианликлар раҳбарияти футболчини сотиб олиш учун "Бавария"га 48 млн евро, Видалга йилига 14,4 млн евролик маош билан 4 мавсумлик шартнома таклиф қилган.

30 ёшли Видалнинг жамоаси билан шартномаси 2019 йилда якунланади.

Олдинроқ футболчига "Челси" ҳам қизиқиш билдираётгани борасида маълумотлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Cuarta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›