Манба: "Галатасарой" Элдор Шомуродов билан шартнома имзолаш ниятида

Administrator
25 июн 2023, 19:45
Турк клуби "Рома" футболчисини ўз сафида кўришни истамоқда.

"Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг хизматларига Туркиянинг "Галатасарой" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Туркиянинг Fotospor нашри хабар берди. "Галатасарой" Шомуродовни ўз таркибига қўшиб оладиган бўлса, футболчи легионер деб ҳисобланмайди. 

Эслатиб ўтамиз, 2023/24 йилги мавсумдан бошлаб Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон фуқароси бўлган максимал бир нафардан футболчи турк клублари таркибида тўп тепган тақдирда легионер ҳисобланмайди.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Специя" сафида ижарада ўтказди ва 16 ўйинда битта гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Fotospor

Сўнгги янгиликлар

Барча ›