“Ман Сити” аъзосининг уйига ўғрилар тушди

Eldor Akmurzayev
31 май 2020, 20:50
Англияда навбатдаги футболчини ўмариб кетишди.

“Шаҳарликлар” футболчиси Рияд Маҳрез уйига номаълум шахслар бостириб кириб, 500 минг еврога қийматидаги қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетишган. Қайд этилишича, ўғрилар кирган пайт уйда ҳеч ким бўлмаган.

Маҳрез “Richard Mille”, “Rolex Daytona” ва “Rolex Day Date” каби қўл-соатлар тўпламидан айрилди. Шунингдек, унинг футболкалар коллекцияси, билагузук ва 50 минг евро пули ҳам йўқолган.

Аввалроқ, “Тоттенхэм” ўйинчи Деле Аллининг ўз уйида босқинчилар томонидан калтакланганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Sun