UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  20 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0

Маъмур Саидқосимов: "Эндиликда мураббийлар натижа учун эмас, футболчи тарбиялаб берганига устама ҳаққи олишади" Янгиликлар

Маъмур Саидқосимов: "Эндиликда мураббийлар натижа учун эмас, футболчи тарбиялаб берганига устама ҳаққи олишади"

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва УЕФА ўртасидаги ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик доирасида УЕФА техник консультанти Рожер Мейхри юртимизда бўлиб ҳудудий футбол ассоциациялари билан яқиндан танишди ва ўз тавсиялари билан ўртоқлашди.

Хўш, якуний хулоса қандай бўлди? Қандай камчиликлар аниқланди? Жорий йилги турнирлар қай тарзда ўтди? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш учун ЎФА болалар, ўсмирлар, оммавий футболини ривожлантириш ва мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Маъмур Саидқосимовга юзландик.

- Пандемия сабаб мавсум бошидаги режалар, ўтказилиши керак бўлган турнирларнинг аксарияти ўзгариб кетгани табиий. Мана 2020 йил ҳам якунига етиб бормоқда. Бу борада режадаги ишлар қай даражада амалга ошди? Дастлаб шу ҳақила маълумот бера оласизми?

- Президентимизнинг 2019 йил  4 декабрдаги Фармонлари асосида дастлаб мактаблар футбол лигаси ўтказилиши керак эди. Январь ойининг охири ва февраль ойининг бошида режаларни ишлаб чиқиб вилоятлар билан, халқ таълими вазирлиги билан ишлашни бошладик. 5-6 та вилоят мактаблар лигасининг биринчи босқичини бошлашганди. Пандемия сабаб буларнинг барини қолдиришга тўғри келди. БЎСМ, ИБЎСМлар ўртасид спорт мактаблари футбол лигасини ҳам баҳор ойида режалаштирган эдик. Биринчи ҳудудий вилоят босқичида режамиз бўйича жамоалар уй-сафар тизимида ҳар шанба якшанба куни ўйнарди. Куз ойига келиб эса финал босқичи бўларди. Бунга ҳам пандемия ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади.  Футбол махорати мактаблари ( футбол академиялари) ўртасида Профессионал футбол мактаблар лигаси мусобакаларини ҳам юқоридаги шаклда ўтказишимиз керак эди. Лекин мавжуд шароитдан келиб чиқиб марказлашган ҳолатда ўтди. Карантин чоралари енгиллаштирилгач секин-аста тадбирларга, мусобақаларга рухсат бера бошладик. Вилоят футбол ассоциацияларидан қисқа муддатда, икки ҳафта ичида болалар мактабга чиқмаган пайтда тайёргарлик ва машғулотларни бошлашларини сўрадик. Сентябрь ойининг иккинчи яримида вилоят босқичларини ўтказиб олишгач, шу ойнинг охирги ўн кунлигида олтита ёш тоифасида БЎСМ ва ИБЎСМлар ўртасидаги спорт мактаблари футбол лигаси турнирини, октябрь ойида эса вилоят терма жамоалари иштирокида Ўзбекистон кубоги мусобақасини ўтказиб олишни уддасидан чиқдик. 

Махсус жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ишчи гуруҳи билан вилоятларда фармондан келиб чиқиб "Маҳаллада футбол", "Футболимиз келажаги" турнирларининг қай даражада амалга оширилганлигини кўрдик. Мен ўзим олтита вилоятга Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Тошкент шаҳри ва вилоятларига бириктирилганман. Анъанага айланиб бораётган "Чарм тўп" мусобақасини ҳам ноябрь ойида ташкил қилдик, финал учрашувига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилди. Шунингдек футбол маҳорат мактаблари ўртасида ҳам чемпионат ва кубок баҳсларини охирига етказиб олдик. Декабрь ойининг бошида 15 ёшли қизлар ўртасида вилоят терма жамоалари иштирокидаги турнирни ҳам чиройли тарзда ўтишини таъминладик, ҳаражатлар, совғаларни, ётқохонаси, келиб кетиши бари ЎФА томонидан қопланди. Вилоятлардан келган ҳар бир жамоаларга 10тадан тўп берилди. Мана куни кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Тошкент шаҳар футбол ассоциациялари ҳамкорлигида илк маротаба Тошкентда икки йирик мусобақа ғолиблари ўртасида Суперкубок ўйинларини ҳам яхши савияда ташкил этдик. Янги йилга қадар яна бир турнирни ўтказиб олишга ҳаракат қилмоқдамиз.

- Пандемия шароитида ҳудудий футбол ассоциацияларини қўллаб-қувватлаш қандай бўлди?

- Ҳудудий футбол ассоциациялари билан доим алоқадамиз. Бизда шундай бўлим ҳам бор. Улар билан биргаликда февраль ойидан бошлаб вилоятларни айланишни бошладик. Ҳар бир ҳудудни кўздан кечирдик. Ҳудудий футбол ассоциацияларини молиялаштириш ҳақида Вазирлар маҳкамасининг 311-сонли қарори тасдиқланди. Бу борада қандай иш олиб боришмоқда, ишлар қандай йўлга қўйилган, ҳудудларда болалар футболига эътибор қай даражада, кимлар ишлаяпти, шуларнинг барини ўрганиб раҳбариятга тавсияларимизни бердик. Биз жиҳоз томонлама уларни қўллаб-қувватлашни лозим деб топдик. Бунда ҳар бир вилоятдан бештадан яхши натижа кўрсатаётган жамоаларга, Суперлига, Про лига клубларига футболчи тарбиялаб бераётган мураббийларга, жамоаларга футбол тўплари, жиҳозлари, ассоциация биринчи вице-президенти Р.С. Эрматов имзоси билан ташаккурномалар тақдим қилдик. Айрим ҳудудий футбол ассоциацияларида муаммолар бор. Ҳар икки ёки уч ҳафтада ЎФА  президенти йиғилишларда муаммоларни сўрайдилар, тавсияларимизни эшитадилар. Уларнинг ёрдамида бу муаммолар ҳал қилинмоқда. 16-18 декабрь кунлари барча ҳудудий футбол ассоциацияларини Тошкентга таклиф қилиб стол тенниси, бадминтон, футбол бўйича кичик турнир режалашатирганмиз. Бунда улар билан яна бафуржа гаплашиб оламиз, мулоқот қиламиз. Қандай хато ва камчиликлар борлигини тинглаймиз ва биргаликда ҳал қиламиз. Агар бир оила бўлиб ишласак нимадир қила оламиз дедик. 

- Ўтган давр мобайнида бир қатор ҳудудий футбол ассоциацияларида ўсиш кузатилгандек...

- Албатта, олдинга силжиш бор. Масалан, Наманган футбол ассоциацияси ҳокимият томонидан берилган чиройли бинода жойлашган, собиқ футболчи Шуҳрат Мирҳолдиршоев вице-президенти бўлиб ишламоқда. Фарғонада "Истиқлол" стадиони яқинидаги марказни Фарғона футбол ассоциациясига берилди, у ерда Носир Отақўзиев фаолият олиб бормоқда. Сурхондарёда Санжар Шомуродов иш бошлагач катта ўзгаришларга қўл урилмоқда. Сирдарёда Рустам Қодиров, Тошкент вилоятида Асқар Жадигеров ҳам турли турнирларни ташкил қилмоқда. Тошкент шаҳар футбол ассоциациясида муаммолар ва қийинчиликлар кўп бўлганига қарамасдан барча турнирларни яхши савияда ўтказишга эришди. Узилишлар бўлмади. Кўрган бўлсангиз фахрийлар ўртасида ҳам мусобақаларни ташкиллаштиришди. Самарқанда ҳам янги раҳбар сайланмоқда. Хоразмда Ислом Абдушарипов бошчилигидаги ассоциацияда аҳил жамоа йиға олди. Иккинчи лига ўртасидаги марказлашган турнирнинг тақдирлаш маросимига вилоят ҳокимининг ўзи ҳам келди. Жиззахга бу йил бир нечта мусобақани бердик. Бу ерда ҳам ҳокимнинг ўзи футболга қизиқади. 

- УЕФА вакили Рожер Мейхри ташрифи давомида қандай хулоса ва тавсияларни берди?

- УЕФА вакили келгач бирга ҳудудларни айландик, кузатдик фикрлашдик. Қийин шароитдаги жойларга ҳам олиб борилди.  Ўзбекистонда барча жамоалар қандай бўлмасин фақат ютиш учун интилар экан. Болалар футболида ҳам шуни гувоҳи бўлдим. Мураббийлар ғалаба қозонса ва ойлигига устама олса бўлди қабилидаги фикрларни билдирди. Футбол маҳорат мактаблари жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ўтди. Шахсан ўзимиз бунинг устида ишладик. Яқинда қарори чиқиши керак. Меҳнатига ҳақ тўлаш банди ҳам киритилган бўлиб, дейлик авваллари мусобақада ютгани учун кўпроқ, футболчи тарбиялиб бергани учун камроқ пул олган. Бунда фақат ютиш биринчи ўринда бўлган. Ҳозир биз буни ўзгартирдик. Устама ҳаққини футболчи тарбиялаб бергани учун олишади. Футболчи ИБЎСМ ва БЎСМдан юқорига йўл олса ҳар бир футболчи учун тарбиялаб берганига қараб маошига устама ҳаққи қўшиб берилади. Агар бундан тўғри фойдалан олишса футболчи тарбиялаб беришга ўтишади. Ҳозир буни тушунишаётгани йўқ. Эндиликда 14 ёшга қадар мусобақаларни фестивал шаклида ўтказишни кўриб чиқмоқдамиз. 14 ёшдан сўнг боланинг футболчи бўлиш ёки бўлмаслигини аниқлаш мумкин, 15 ёшдан ўсмирлар терма жамоасига саралаш бошланади. 10 ёшдан 14 ёшгача футболчи чиқиш ёки чиқмаслигини ҳеч ким айтиб бера олмайди. 

Рожер Мейҳри вилоят терма жамоалари ўртасидаги мусобақанинг ярим финал учрашувини кузатгани борди. Бир кун олдин "Оқ-тепа" иштирокидаги ўйинга борди. Футболчиларингиз жарима майдончасигача бўлган ҳудуда жуда яхши ўйнашади, лекин жарима майдончасига келгач нима қилишни билмаяпти деган фикларни ҳам билдирди. Бу касалликни ўзимиз ҳам биламиз. Энг катта айтган гапи шу бўлдики, ҳар бир инсон ўз вазифасини бажариши кераклигини таъкидлади. Европа давлатларида бир инсон фақат компютерда ишлаш керак бўлса шуни қилади. Биз эса ўзбекчилигимизга бориб бировни ишини ҳам қилиб кетаверамиз. Натижада ўзимизнинг ишимиз қолиб кетади. Ҳар бир инсон ўзининг ишини қилса яхши бўлади дея фикрини билдирди. Мана яқинда болалар футболи мураббийлари учун методик бўлим бошлиғи Шамил ака Исеев биргаликда янги қўлланма ФИФА, ОФК, УЕФА талабларидан келиб чиқиб ва ўзимизнинг олимларимизнинг илмий ишларини жамлаган ҳолда 297 варақлик қўлланмани нашр қилиш арафасидамиз. Болалар футболидаги мураббийларнинг савиясини оширишимиз керак. Рожер Мейҳри январь ва февраль ойларида яна ташриф буюради. У билан ҳамкорлигимизни давом эттирмоқчимиз. 

- Галдаги саволим мавзудан ташқари. Яқинда "Локомотив" - АГМК учрашувида футболчиларнинг ўйиндан олдин шортикни ичидан кийган кийими қоидаларга зид эканлиги айтилди. Бу эса ўз навбатида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди...

- Бу масалада фикр билдирадиган бўлсам, ўша ўйинда "Локомотив" жамоасига руҳсат бермадик ва бу қоидалар китобда ёзиб қўйилганлигини тушунтирдик. Кейинги ўйинда шортикнинг тагидаги ҳошиясини яшилдан қорага ўзгартиришди ва ичидан қора "гамаш" кийишди. Қоидалар китобида ичидан кийиладиган кийин шортикнинг асосий ранги ёки ҳошиясининг ранги билан бир хил бўлса руҳсат берилади деган жойи бор. "Локомотив" ўша шортикнинг ҳошиясини қора қилди ва бемалол ўйнади. Ҳар бир жамоа футболчи учун 20 хил экипировка олишади. Совуқ тушиши билан футболканинг рангига мос "водолазка" кийишади. Шуни олаётганда шортикка мос гамаш олинса олам гулистон, уларга ҳеч ким ҳеч нарса демайди. Тўғри, бу катта баҳсларга сабаб бўлди. Ҳакамлик пайтимизда бу борада қай даражада қаттиқўллик билан талаб қилинишини кўрганмиз. Китобда ёзилган қоидага амал қилинади. Кўпчилик сайтингизда танқидий изоҳларни ёзиб қолдиришди. Биладиган одам бўлса бемалол келсин, китобни очиб кўрамиз, қоидаларни кўрсатамиз. У китобни ҳам оддий одам ёзмайди. Кўрган, кузатган билган одамлар ёзган. Масалан Пьер Луиджи Коллина, Массимо Бусакка. Улар ўзидан буни ўтказган ва бошқаларга тавсия қилган.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика