UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  1 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  4 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  2 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  3 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  5 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  115 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  2 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  28 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0

Маъмур Отақулов: “Ғиждувон” келгусида олий лигага чиқиш учун курашади” Янгиликлар

Маъмур Отақулов: “Ғиждувон” келгусида олий лигага чиқиш учун курашади”

Жорий мавсум ҳам биринчи лигада иштирок этишни мақсад қилган Бухоронинг “Ғиждувон” жамоаси номидан қуръа ташлаш маросимида Маъмур Отақулов ва бош мураббий Шерзод Сатторов қатнашди.
Қуръадан сўнг Отақуловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ўтган йили жамоамиз биринчи лигада илк мавсумини ўтказди. Афсуски иккинчи босқичга чиқа олмадик. Лекин шунга қарамай, йигитларни тарқатиб юбормадик ва аксинча улар билан янада ишладик. Жорий мавсум ҳам биринчи лигада иштирок этишни кўзлаётганимиз учун таркибимизни янада кучайтиришга уриндик. Асосий эътиборни барибир маҳаллий футболчиларга қаратдик. Йиғинни ноябрь ойидан бошлаганмиз. Ҳозирча ҳаммаси кўнгилдагидек. Шароитлар ҳам ўтган йилга нисбатан анча яхши. Стадион қурилиш ишлари тугатиб бўлинди", - деб гап бошлади Отақулов.

- Жамоамизнинг бош ҳомийси деб бирор номзодни айтиб бўлмайди. Чунки тумандаги бир қатор ташкилотлар бириктирилган. Уларнинг амалий кўмаги асосида жамоани шакллантириб бормоқдамиз.

- Юқорида айтиб ўтганимдек, таркибда асосан бухоролик футболчилардир. Ишқибозларимизга яхши таниш бўлган дарвозабон Мақсуд Шабановни ҳам таркибга жалб этганмиз.

- Бош мураббийнинг фаолиятидан қониқиш хосил қиляпмиз. 28 ёшли Сатторов ўқиб-изланувчан мураббийлар тоифасига киради. Унда керакли мураббийлик лицензияси мавжуд.

- Бугунги қуръа яхши ўтди деб ўйлайман. Ўтган йили ҳам Кубокда илк ўйинимизни сафарда ўтказгандик. Бу йил ўз майдонимизда ўйнашни ният қилган бўлсакда, қуръа барибир ўз сўзини айтди.

- Бу йил “Ғиждувон” ўз олдига энг аввало кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилган. Энг камида 16та жамоа орасида бўлиш. Қолаверса 4-5-ўринларни эгалласак ҳам биз учун яхши натижа бўлади. 2-3 йил шу тариқа тажриба орттириб, келажакда олий лигага чиқиш учун курашамиз.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика