Мальдини ва Бобан "Милан"дан кетиши мумкин
01 мар 2020 14:43
Янгиликлар
Мальдини ва Бобан "Милан"дан кетиши мумкин
"Милан" футбол бўлими бошлиғи Звонимир Бобан ҳамда техник директор Паоло Мальдини клубни тарк этиши мумкин.
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, айни дамда "Милан"га эгалик қилаётган "Elliot" фонди ушбу икки мутахассисга "Лейпциг" бош мураббийи Ральф Рангник билан музокараларда катта халақит қилмоқда.
Шунингдек, ёзги трансферлар ойнаси вақтида клуб таркибни кучайтириш учун ваъда қилинган маблағни қабул қилиб олмаган. Шунингдек, клуб бош директори Иван Газидис ҳам раҳбарлардан мамнун эмас. У ҳам раҳбариятнинг беқарорлигидан кўп нолимоқда.
Айни дамда Стефано Пиоли қўл остидаги жамоа А Серияда 25 ўйинда 36 очко жамғариб, А Серия турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар