Мальдини: "Ибрагимович билан йўлларимиз бирга давом этади"

Mirjalol Normatov
2 авг 2020, 12:51
"Милан" спорт директори Паоло Мальдини ҳужумчи Златан Ибрагимович билан шартномани узайтириш борасидаги ҳолат ҳақида гапирди.

"Ушбу мавсумда биз талаб қилинган нарсаларнинг айримларини бажара олдик. Златан лойиҳамизнинг бир қисми ҳисобланади. У билан музокаралар ўтказиш керак, аниқ айта оламан, Златан билан йўлларимиз бирга давом этади. Ибрагимович ҳужумда экан, биз ўйинни хотиржам кўрамиз. Айнан Златанни кўриб, ёш футболчиларимиз ҳам ривожланмоқда", - деди Мальдини.

38 ёшли Ибрагимович "Милан" билан шартномасини 1 йилга узайтириб, унда 5 млн евро маош олиши мумкинлиги маълум қилинганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia