UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  11 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  12 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  17 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  174 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Малайзия. Бобур Акбаров ва «Куала-Лумпур» премьер-лига чемпиони Янгиликлар

Малайзия. Бобур Акбаров ва «Куала-Лумпур» премьер-лига чемпиони

Хабарингиз бўлса керак, жорий мавсум бир нечта ҳамюртларимиз фаолиятини Малайзия чемпионатида давом эттирмоқда.

Андижонлик 28 ёшли футболчи Бобур Акбаров бу йил илк бор ўзини хориж чемпионатида синаб кўрмоқда. Айтиш керакки, Акбаровнинг хориждаги дебют мавсуми омадли чиқди. Боиси унинг жамоаси «Куала-Лумпур» Малайзия премьер лигасида чемпионлик шохсупасига кўтарилди. Кеча премьер лиганинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Акбаровнинг жамоаси бўлмиш «Куала-Лумпур» сафарда «Джохор ДТ»га қарши баҳс олиб 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Аммо шунга қарамай Куала-лумпурликлар чемпионатни якунда 1-ўринда тугатиб, келаси йил супер лигада иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди.

Эътиборлиси Бобур Акбаров бу йил жамоаси таркибида деярли барча учрашувларида тўлиқ иштирок этиб, ўз олдига қўйилган мақсадига эришишида муносиб хисса қўшди.

Айтишларича, «Куала-Лумпур» футбол клуби раҳбарияти Бобур Акбаров билан ўртадаги шартномани яна узайтириш таклифини билдирган. Айни дамда томонлар бу борада ўзаро музокара олиб бормоқда.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика