Бобур Акбаров ва унинг жамоаси супер лигага муддатидан аввал йўл олди.
Акбаров ўйнаётган «Куала-Лумпур» жамоаси кеча ўз майдонида «Сабах»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба мезбонларга кейинги йил супер лигада ўйнаш хуқуқини берди.