"Малага" - "Реал". Бир пайтлар Иско "Қироллик клуби"ни жазолаган

Aslanov Jasurbek
21 май 2017
Бугун "Малага" ҳамда "Реал" ўртасида ЛаЛиганинг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтади.

Ҳозирга қадар ушбу жамоалар 15 маротаба ЛаЛига учрашувларида тўқнаш келган бўлса, шуларнинг 9 тасида "Қироллик клуби" ғалабага эришган, 5 тасида дуранг қайд этилган. Фақат бир маротаба "Малага" ўз ҳисобига ғалаба ёзиб қўйган. 2012 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган ушбу баҳсда ҳозирда "Реал" шарафини ҳимоя қилаётган Иско "Малага" сафида "Қироллик клуби" дарвозасини ишғол қилган.

"Малага" - "Реал" 3:2

Голлар: Иско 49, Санта Круз 73, 76 - Санчес 66 (автогол), Бензема 82.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia