Мактомини Шотландия термаси ихтиёрини тарк этди

Mirjalol Normatov
12 ноя 2021, 23:13
Шотландия термаси хавбеки Скотт Мактомини касал бўлиб қолди.

"TalkSport" хабарига кўра, 24 ёшли ярим ҳимоячида томоқ оғриғи кузатилган. Шу боисдан у терма ихтиёрини тарк этишга мажбур бўлган.

Мактомини айнан ушбу сабаб билан айни дамда Молдовага қарши ўйнамаяпти. Шунингдек, у Дания (15 ноябрь) билан ўйинни ҳам ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal