Мактомини: "5 ёшимдан буён "Манчестер Юнайтед"ни севаман"
10 янв 2021 15:15
Янгиликлар
Мактомини: "5 ёшимдан буён "Манчестер Юнайтед"ни севаман"
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Скотт Мактомини "Уотфорд"га қарши ўйинда жамоа сардори сифатида майдонга тушди ва ягона гол муаллифига айланди.
"Ўйинни жуда яхши бошладик. Дастлабки 30 дақиқаликда тўп билан бўлдик ва ажойиб комбинациялар ташкил қила олдик.
Шундан кейин ўйинимизни йўқотиб қўйдик. Иккинчи бўлимда эса ўз даражамизга яқинроқ ўйин кўрсатдик.
Бугун асосий таркибда майдонга тушганлар кўп вақт давомида захирада ўтирганди. Менимча мураббий ҳам буни билган. Бироз чарчаб қолдик.
Сульшер менга жамоа сардори бўлишимни айтганида севиниб кетдим. 5 ёшимдан буён "Манчестер Юнайтед"ни севаман. Энди бу бутун умр давом этади", - деди Мактомини.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар